Бугун пойтахтимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан халқ таълими тизимини ёритишда фаоллик кўрсатган журналистлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Мазкур мусобақада эркаклар спортнинг шахмат тури бўйича баҳслашган бўлса, хотин-қизлар шашка бўйича ўзаро куч синашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шахматга ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил қилинган мусобақада республикамиздаги марказий оммавий ахборот воситаларидан 100га яқин журналистлар ўзаро беллашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эркаклар ўртасидаги шахмат баҳслари мусобақа якунига қадар тенг курашлар остида ўтди. Иштирокчилар шахматнинг рапид йўналишида баҳсларга киришиб, ғолиблик учун курашдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Натижалар якунига кўра “Тошкент оқшоми” газетаси масъул котиби Очил Ҳазратов энг юқори очко тўплаган ҳолда 1-ўринни  эгаллаган бўлса, 2-ўринни “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев, 3-ўринни эса журналист Асрор Мўминов қўлга киритди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган шашка мусобақаси ҳам қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Мусабақа финалида “Маърифат” газетаси мухбири Санобар Ҳакимова ва “Соғлом авлод учун” журнали мухбири Назокат Ибрагимова мусобақа ғолиблиги учун курашишган бўлса, “Спорт” телеканали бўлим мудири Мардонова Гулжаҳон ва “Тил ва адабиёт таълими” журнали мухбири Камилова Насиба 3-ўрин учун баҳсларга киришди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Якуний натижаларга кўра “Маърифат” газетаси мухбири Санобар Ҳакимова мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. 3-ўрин учун кечган баҳсларда “Спорт” телеканали бўлим мудири Мардонова Гулжаҳоннинг қўли баланд келди ва мусобақанинг 3-ўринини эгаллади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ғолибларга вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари ҳамда медаллар топширилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 
 
 
 
 
 
 
 
28.06.2017 18:00:00