Бугун дунёда экстремизм, терроризм, турли ёт ғоялар, “оммавий маданият” хуружлари авж олаётган бир пайтда, ёшларни бундай оқимлар таъсирига тушиб қолишдан асраш таълим-тарбия ишига масъул бўлган барчанинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Халқ таълими вазирлигида яқинда бўлиб ўтган тадбирда “Ўзбекистон” телеканали томонидан суратга олинган “Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли фильм номойиш этилди.  Ёшларнинг билиб-билмай турли оқимларга қўшилиб кетиши, ўз Ватанига хиёнат қилганларнинг охир-оқибат даҳшатли азоб-уқибатларга гирифтор бўлиши, ота-оналарининг сўнгги пушаймони филъмда  аниқ фактлар, мисоллар ҳамда аянчли тақдирлар орқали ёритилган. Мамлакатимизда тинчлик деган бебаҳо неъматнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш бугунги кунда нақадар долзарб эканлигини яна бир бор ёдга солади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёш авлод таълим-тарбиясига масъул бўлган ходимлар ҳужжатли фильм ҳақида фикр билдирар экан, оммавий ахборот воситалари орқали берилаётган бундай мавзулардаги  кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар аҳолида, айниқса ёшларда огоҳликни кучайтириш, оқ билан қорани ажрата билиш ҳамда ўзининг мустақил фикри, позициясига эга бўлиб улғайишида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашди. Ўқувчи-ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги учун педагоглар нималарга эътибор қаратиш зурурлиги, олиб борилаётган маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини ошириш борасида амалий таклифлар билдирилди.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда шунингдек, қиш фаслида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Соҳа мутахассислари томонидан ис газидан заҳарланиш, ёнғин ҳавфсизлиги, ботулизм ва қутуриш касаллигини келтириб чиқарадиган омиллар, бундай касалликларнинг оқибатлари ҳақида аторофлича маълумот берилди. Бу борада айниқса, таълим муассасаларида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, бундай фавқулодда ҳодисларнинг олдини олиш юзасидан  тегишли кўрсатмалар берилди. Мавзу бўйича тайёрланган тақдимот материалларини барча таълим муассасаларига етказиш ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш каби бир қатор вазифалар белгиланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

02.02.2016 00:00:00