Республика маънавият ва маърифат Кенгаши ҳузуридаги Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобининг мазмун-моҳияти, асосий ғояларини умумтаълим мактабларида ўрганиш бўйича методик қўлланма тайёрланди.

Ушбу методик қўлланмадан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” деб номланган янги китобининг мазмун-моҳияти, асосий ғояларини кенг тарғиб қилиш ва ёшлар онгига сингдиришга қаратилган фикр-мулоҳазалар, реал факт ва ҳаётий мисоллар ўрин олган.

Мазкур методик қўлланмадан “Мустақиллик дарслари” билан бирга ўқув йили давомида бўладиган “Тарбиявий соат”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ва бошқа шу каби фанларни ўқитиш давомида унумли фойдаланиш тавсия этилади. Қўлланма асосан умумтаълим мактаблари ўқувчиларига мўлжалланган.

 

29.08.2015 00:00:00