Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи умумтаълим мактабларида  асосий фан олимпиадасининг биринчи (мактаб) боқичлари ноябрь ойида бўлиб ўтади.

Олимпиадани ўтказиш муддатлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ва вилоят халқ таълими бошқармалари томонидан белгиланади.

Умумий ўрта таълим мактабларининг  9-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган асосий фан олимпиадасининг 1-босқичи ноябрь ойида қуйидаги номлари кўрсатилган фанлар ҳамда синфлар кесимида ўтказилади.

07.11.2019 17:12:00