Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар "Металлурглар" маданият саройида "Девиант ҳулқ-атворга эга ўқувчиларда ижтимоий психологик муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида ноанъанавий  семинар ўтказилди.

Семинарда ҳокимият вакиллари, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси амалиётчи ҳамда методист-психологлари, Ички ишлар ходимлари, мактаб раҳбари ва ўринбосарлари, ўқитувчи, ўқувчилар, шунингдек, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирни шаҳар ҳокими У.И.Раҳимов ҳамда Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи Н.Х.Раҳмонқулова очиб берди. Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича 80-махсус мактаб интернати ўқувчиларининг мусиқий чиқишлари, амалиётчи психологлар томонидан тайёрланган мавзуга оид саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Тадбир сўнгида иштирокчилар шаҳар ХТБ вакиллари томонидан тақдирланди.

07.11.2019 17:05:45