А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Коррекцион таълимни ташкил этиш ва бошқариш” кафедрасида мактаб таълими бўйича мутахассис Леонард Кенебрю (Leonard Kenebrew) билан учрашув ўтказилди. Учрашувда институт ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Учрашув давомида инклюзив таълим жараёнини муваффақиятли бошқариш ҳамда ташкил этишда таълим раҳбарининг ўрни, инклюзив таълим жорий этилган муассаса раҳбар ва мутахассислари малака ошириш жараёнининг ўзига хосликлари каби масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, АҚШлик мутахассис “Ўқув жараёнини ташкил этиш” бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Ўқув жараёнига оид бўлган ҳужжатлар, яъни ўқув журналлари, малака ошириш курси тингловчиларига бериладиган сертификат, сертификат тарқатиш журналлари, тингловчилар томонидан тайёрланадиган малака ишлари, тингловчиларни курсларга қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан танишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Леонард Кенебрю иштирокчиларга Американинг Чикаго штатидаги малака ошириш тизими, унда юритиладиган ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириб, ўқув жараёнини ривожлантириш билан боғлиқ таклифларини берди.

02.11.2019 08:37:25