Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги 27-умумтаълим мактабида “Таълимда ислоҳот ва ўзгаришларни ўзимиздан бошлайлик” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарда барча туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, ДТС мониторинги ва кичик гуруҳ раҳбарлари ҳамда илғор иш тажрибасига эга фан ўқитувчилари иштирок этди.

Семинар қатнашчилари туман методик хизмат бўлими томонидан амалга оширилган ишлар, ибратли тадбирларни ўрганиб, маҳоратли ўқитувчилар фаолиятини оммалаштириш учун тавсия этилган тақдимотлар ҳамда ҳужжатлар билан танишди. Мактаб ўқитувчилари томонидан она тили, адабиёт, рус тили, математика, хорижий тиллар, бошланғич таълим фанларидан ташкил этилган очиқ дарсларни кузатиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан 5 та ташаббус бўйича 27-мактаб ўқувчилари ўз истеъдодини намоён   қилди.

01.11.2019 11:16:37