Жорий йилнинг 23 октябрь куни Избоскан туманидаги 20-мактабда директор ва ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда Андижон, Пахтаобод, Олтинкўл туманларидаги умумтаълим мактаби  директорлари ва ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
Семинар давомида 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришига оид маълумотлар ўрганилди. Шунингдек, 2019-2020 ўқув йили якунлари бўйича битирувчиларни олий таълим муассасаларига қабул қилиниши юзасидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Мазкур вазифалар юзасидан раҳбарларга аниқ  топшириқлар берилди.

25.10.2019 16:08:00