Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги 1-умумтаьлим мактабида "Бошланғич синф ўқувчиларини касб-ҳунар танлашга тайёрлашнинг амалий жиҳатлари: муаммолар, ечимлар ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. 

Семинарда ўқитувчиларнинг очиқ дарслари кузатилди, таҳлил қилинди ҳамда педагоглар маҳорати баҳоланди. Шу билан бирга, ўқитувчилар фанлараро ўзаро тажриба алмашди. Семинар давомида барча саволларга вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими раҳбар ходимлари батафсил жавоб берди. 

Ўқув семинарда фаол иштирок этган ўқитувчилар вилоят халқ таълими бошқармаси, ВХТХҚТМО ҳудудий маркази ҳамда Қарши туман халқ таълими бўлимининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.

17.10.2019 18:16:35