Гулистон шаҳар Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати “Заковат” интеллектуал ўйинини ташкил этиш бўйича таянч мактаби этиб белгиланган. Намунавий тарзда ташкил этилган  илк турнирда барча умумтаълим мактабларининг  маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ёшлар етакчилари ҳамда мактаб сардорлари учун ўқув семинари ўтказилди. 

Таъкидлаш жоизки, ўқувчиларнинг ўйинга қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Чунки аниқ, табиий, гуманитар фанлардан тузилган мантиқий саволлар дарсда мураккаб мавзуларни ўзлаштиришда ўқувчига кўмак бермоқда. Демак, дарс ва “Заковат” ўртасида ўзаро боғлиқлик юзага келмоқда. 

Айни пайтда таянч мактабларида билимга чанқоқ ёшлар рўйхати шакллантирилган. “Заковат” интеллектуал ўйини барча синфларда ўтказилмоқда. 

Ўқувчиларни бу тўгаракка қизиқишини ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш мақсадида кўплаб қизиқарли ўйинлар ўтказилди. Мантиқий саволлардан тузилган ўйинлар ўқувчиларни тез фикрлашга, тўғри жавоб беришга ўргатди.

Эндиликда “Заковат” интеллектуал ўйини Сирдарё вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида босқичма-босқич ташкил этилади.

17.10.2019 18:05:02