Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори лавозимига танлов эълон қилади.

Институтнинг асосий мақсади халқ тизими ходимларининг эгаллаб турган лавозимлари ва мутахассислиги бўйича касбий маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор менежмент ва ахборот технологиялари, шунингдек, бошқаришнинг инновацион усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлашдир.

А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори лавозига қўйилган малака талаблари:

а) илмий даража  ва унвонга эга бўлиши;

б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

в) камида беш йиллик илмий ёки педагогик ва камида уч йиллик раҳбарлик иш стажи.

16.10.2019 14:23:00