6 октябрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида ўтказилган “Ёш математиклар” олимпиадаси ғолиблари аниқланди.

Олимпиада 10-13, 14-15, 16-18 ёшли ўқувчилар ўртасида 3 та йўналиш бўйича ўтказилди. Мазкур олимпиадада жами 400 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этиб, 3 соат ичида 5 та масала ечди.

Иштирокчиларнинг ёзма ишлари халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари бўлган тажрибали ҳакамлар томонидан баҳоланди.

Олимпиада натижаларига кўра 3 та йўналиш бўйича 45 нафар ғолиб аниқланди.

Ғолиб ўқувчиларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Аҳамиятлиси, олимпиада иштирокчиларининг жавоблари ўша ернинг ўзида тажрибали соҳа мутахассислари томонидан текширилиб, натижалари ўқувчиларга жавоб варақаси билан биргаликда тақдим қилинди. Бундай ёндашув ўқувчиларнинг ўз хатолари устида кўпроқ ишлаш имкониятини беради.

Олимпиада натижалари асосида ҳар бир ёш гуруҳи бўйича 15 нафардан танлаб олинган жами 45 нафар энг иқтидорли ўқувчилар халқаро олимпиадаларга тайёргарлик кўриш ҳуқуқини қўлга киритди  ва улар учун алоҳида қўшимча машғулотлар ташкил этилади.

Ғолиб ўқувчилар рўйхати (PDF)

07.10.2019 10:41:00