Жакбарова Маҳлиё Иброҳимжоновна “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллади.

У 1988 йил, 3 июнда Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, Кичик Жўмашуй қишлоғида, хизматчи оиласида таваллуд топган.

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳридаги 17-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 1-тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. 

2016 йилдан буён она тили ва адабиёт фани бўйича “Таянч мактаби”да тренер ўқитувчи.

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2016” танловининг республика босқичида фаол иштирок этган.

2016 йил “Она тили ва адабиёт дарсларида инновацион технологиялар”, 2018  йил “Адабиёт дарсларида инновацион технологиялар” қўлланмалари,   6-синф она тили фанидан “Ҳозирги замон шаклларининг талаффузи ва имлоси”, 7-синф адабиёт фанидан “Чингиз Айтматовнинг“Оқ кема” қиссаси”, 8-синф она тили фанидан “Сўз бирикмалари таҳлили”, 10-синф адабиёт фанидан “Ҳамид Олимжон шеърлари”, 10-синф она тили фанидан “Замон шакллари услубияти” дарс ишланмалари Каттақўрғон шаҳри ва Самарқанд вилояти миқёсида оммалаштирилган.

2019 йил “Китобхон ўқитувчи” танловининг Каттақўрғон шаҳар босқичида 2-ўринни қўлга киритган.

Она тили фанидан турли илмий анжуманлар иштирокчиси. “Она тили дарсларини ташкил этишда интерфаол усулларнинг ўрни ва аҳамияти” (“Замонавий тилшунослик ва деривацион қонуниятлар” республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами, 2019 й.), “Иззат ва ибрат” (“Каттақўрғон тонги” газетаси, 2016 й.), “Ўқитувчилик фидойиликдир” (“Маърифат нури” газетаси, 2016 й.)  мақолалари муаллифи.

27.09.2019 07:50:43