Термиз шаҳридаги Бахшилар мактабида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2019” кўрик-танловининг бошланғич синф йўналиши бўйича республика босқичи бошланди.

Беллашувда Республика таълим маркази мутасаддилари, вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар иштирокчи ҳамда барча вилоятлардан бир нафардан ҳакамлар иштирок этмоқда.

Кўрик-танловнинг биринчи куни иштирокчилар билими, тажриба ва маҳорати инновацион ғояларини баҳолаш, интернет орқали овоз бериш, дарс машғулотини ўтиш, тест натижалар жавобини ҳисобга олган ҳолда 100 баллик тизимда баҳоланади. Танловнинг иккинчи куни ғолибликка даъвогарлар умумтаълим мактабларида ўз йўналиши бўйича очиқ дарс ўтади. Учинчи куни эса тест синовлари бажарилади.

Танловда иштирокчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди. Биринчи шарт бўйича беллашув жараёнлари фаоллик билан ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

12.09.2019 18:30:06