Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика ҳамда информатика фанлари бўйича "Ал-Хоразмий издошлари" номли анъанавий кўрик-танлов ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Уч босқичли ушбу кўрик-танловга апрель ойида старт берилиб биринчи босқичда 1259 нафар иштирокчилар ўз мактабида математика, физика ҳамда информатика фанларидан онлайн усулда имтиҳон топширишди. Улардан 346 нафари 80 баллдан юқори балл тўплаб танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 18 май куни танловнинг иккинчи (минтақавий) босқичи Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Урганч, Қарши ва Нукус филиалларида бўлиб ўтмоқда.

Иккинчи босқичда иштирокчилар учала фанга доир жами 9 та топшириқни ечиши лозим бўлади. 100 баллдан 75 балл тўплаганлар сўнгги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Хоразмий издошлари” танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида Халқ таълими ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамкорлигида жорий йилда илк маротаба ўтказилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
 Матбуот хизмати

 

18.05.2018 00:00:00