Россия Федерациясида ўтказилган меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Вакилларимизнинг гуруҳ босқичи, чорак ва ярим финал баҳсларидаги муваффақиятли иштироки ҳақида олдинги хабарларимизда маълумот берган эдик.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугунги финал баҳсида ҳамюртларимиз Покистон терма жамоаси билан майдонга тушишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди, пенальтилар сериясида эса омад вакилларимизга кулиб боқди. Жамоа дарвозабони Сергей Исломовнинг маҳорати Ўзбекистон терма жамоасига жаҳон чемпионлигини тақдим этди.

Биз ёшларимизни табриклаймиз!

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

16.05.2018 16:00:00