“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Бухоро вилояти босқичи ғолиб ва совриндорларини шарафлаш маросими бўлиб ўтди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари олдингиларидан оммавийлиги билан ажралиб турди. Унда ўн йиллик таълим тизими жорий этилиши натижасида юқори синф ўқувчилари ҳам иштирок этди. Шунингдек, бу йилги спорт ўйинлари дастурига миллий кураш, турон якка кураши, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати турлари ҳам киритилди.

Вилоятда “Умид ниҳоллари”нинг 9-10-синф ўқувчилари (бадиий гимнастика бўйича 7-10 синф ўқувчилари) ўртасидаги мусобақаларда 10 мингдан зиёд ўғил-қиз иштирок этди. Улар орасидан сараланган 2 минг 496 нафар ёшлар баҳсларнинг вилоят босқичида ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Жами 746 нафари медалларга сазовор бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумжамоа ҳисобида Ғиждувон тумани вакиллари ғолиб бўлди. Уларга Президент совғаси – “Damas” автомашинаси топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринга сазовор бўлган Бухоро шаҳри ҳамда Вобкент тумани жамоалари тегишли даражадаги кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқиши, санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури билан якунланди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.
 
www.uza.uz
16.05.2018 10:00:00