Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг замонавий ягона мактаб формаси 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

2019 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилди.

Янги қарорга кўра, ягона мактаб формаси 2019/2020 ўқув йилидан эмас, балки 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

2024/2025 ўқув йилига қадар ўқувчилар мактабларга ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий бўлади.

Шу билан бирга, мактаб директорлари ягона мактаб формасидан бошқа бичимдаги формаларни марказлашган ҳолда жорий этилиши тақиқланади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

20.06.2019 16:36:00