Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари такомиллаштирилади

2019.11.08 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан  “Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама учун чоп этилди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда 2011 йил 11 майдаги 130-сон қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Жумладан:

  • тайёрланган қарор лойиҳасида “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва “Болалар кутубхоналари”нинг фаолиятини аниқ белгилаб бериш бўйича Низомлари ҳамда уларнинг намунавий штатлар жадвалларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;
  • 2020-2021 ўқув йили учун халқ таълими соҳасида бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаларида “Кутубхоначилик” йўналиши бўйича ажратиладиган квоталар сонини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • умумтаълим муассасаларида китобхонлик клубларини ташкил этиш ва ўқувчиларни жалб қилиш ҳамда уларни ахборот билан бойитишга ёрдам кўрсатиш;
  • “Баркамол авлод” болалар мактабларида оиладан биттадан ортиқ бола борса, уларнинг ҳар бирига ўқиганлик учун ота-оналардан олинадиган тўловлар миқдорининг 70 фоизи, тўгарак аъзоси мактабда ташкил этилган биттадан ортиқ қўшимча тўгаракка аъзо бўлган тақдирда 60 фоизи тўланиши;
  • “Баркамол авлод” болалар мактаблари ўқувчилари халқаро миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар ва фестивалларда 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган тўгарак раҳбарларини тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш, тўрт, уч баробари миқдорида моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши;
  • “Баркамол авлод” болалар мактабларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўқувчи-ёшлар учун робототехника ва инженерлик, ментал арифметика ва бошқа йўналишлар бўйича замонавий тўгараклар ташкил этиш;
  • ота-оналарнинг хоҳишларига кўра икки томонлама шартнома асосида ўқувчилар билан якка тартибда (индивидуал) тўгарак машғулотлари ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 27

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.