Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Тошкент вилоятида “Табиий фанларда инновацион ғоялар” мавзусида форум бўлиб ўтди

2019.03.14 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 13 март куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 18-умумий ўрта таълим мактабида ”Таълим сифат-самарадорлигини ошириш ва табиий фанларда инновацион ғоялар” мавзусида форум бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси методистлари, Чирчиқ давлат педагогика институти доцентлари, Тошкент вилоятининг ҳар бир туманидан тажрибали ва фаол табиий фанлар ўқитувчилари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўнгра табиий фанлар шўъбаларида режа бўйича долзарб мавзудаги семинар ва тренинглар ўтказилди.

Шунингдек, форум доирасида ”Энг яхши инновацион лойиҳалар ва макетлар” танлови ташкил этилди. Танловда ижодкор ўқитувчилар ва соҳа вакиллари ўзларининг ижодий ишлари билан фаол иштирок этишди ва уларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Танлов сўнгида ғолиблар аниқланди ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Форум якунида иштирокчилар сўзга чиқиб, форумга оид таклифларини билдиришди ҳамда таклифлар умумлаштирилиб келгусида берилган таклифлар асосида таълим сифати ва самарадорлигини оширишда фойдаланилиши режалаштирилди. Тадбирдан сўнг барча иштирокчилар Ангрен шаҳар ўлкашунослик музейига саёҳат уюштирди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 27

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.