Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Бухорода Италия университети билан ҳамкорликда “Очиқ математика олимпиадаси” ташкил этилмоқда

2019.10.09 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бухоро давлат университети ва Италиянинг Пиза университети ҳамкорлигида очиқ математика олимпиадаси ўтказилади.

Ушбу олимпиадада мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг 7-11-синф, академик лицейларнинг 1-2-босқич ва касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

Олимпиадада 5 та масала берилади ва ҳар бир масала 7 баллик тизимда баҳоланади. Иштирокчиларга масалаларни ечиш учун 4 соат берилади.

Олимпиада учун топшириқлар (ёзма ишлар) Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти, Бухоро давлат университети ва Италиянинг Пиза университети мутахассислари ҳамкорлигида тузилади.

Иштирокчилар орасидан “ўзига хос ечим”, “энг яхши ғоя” ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар аниқлаш режалаштирилган.

Олимпиадада иштирок этишни хоҳловчи ўқувчилар қуйидаги телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади: +998974559676.

Мазкур олимпиада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги Президент қарори (ПҚ-4306-сон) ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

Рўйхатга олиш 2019 йил, 12 октябрь, соат 19:00 га қадар давом этади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.