Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Кўзи ожиз болалар мактаб-интернатларига махсус ўқув қуроллари топширилди

2019.09.11 | Янгиликлар

Яшнобод туманидаги 77-Кўзи ожиз болалар мактаб-интернатида имконияти чекланган болалар учун махсус ўқув қуролларини (прибор ва грифель) топшириш маросими бўлиб ўтди. Йиғилишда Жанубий Кореянинг HYUNDAI ENGINEERING” компанияси менеджери Сонг Шион, “FRIEDASIA” компанияси, Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти мутахассислари ва имконияти чекланган болалар мактаб-интернатлари директорлари иштирок этди.

Тадбирда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига Жанубий Кореянинг “HYUNDAI ENGINEERING” компанияси томонидан 2,77 млн Россия рублига тенг маблағга сотиб олинган махсус ўқув қуроллари (прибор ва грифель) топширилди.

Жанубий Кореянинг “HYUNDAI ENGINEERING” компанияси Ўзбекистонга шартнома асосида 3000 дона махсус ўқув қуроллари (прибор ва грифель) етказиб берди. Етказилган приборларнинг бир қисми - 725 донаси республика кўзи ожизлар мактаб-интернатларига топширилган. Бугун приборларнинг иккинчи партияси топширилди.

Бугунги кунда халқ таълими тизимида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган жами 86 та таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 21 таси мактаб, 65 таси мактаб-интернатлари бўлиб, шулардан:

- 14 таси кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун;

- 18 таси кар ва заиф эшитувчи болалар учун;

- 50 таси ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун;

- 3 таси таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун;

- 1 таси нутқида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган.

Ҳозирда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида 2831 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 823 нафар ўқитувчи ва 606 нафар тарбиячи таълим беради.

Ўқувчиларга 145 номдаги дарсликлар (Одобнома, Мусиқа, Тасвирий санъат, Меҳнат таълими ва Жисмоний тарбия дарсликлардан ташқари) Брайль тизимида алоҳида чоп этилади.

Сўнгги икки йилда кўзи ожиз болалар учун жами 30 номдаги (33 628 нусха) ва 2019-2020 ўқув йили учун 10 номдаги 13 минг 843 нусха дарсликлар чоп этилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.