Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Таълим, тараққиёт ва келажак

2019.09.10 | Янгиликлар

Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор чора-тадбирлар юзасидан ҳудудларда иш олиб бораётган Республика Ишчи гуруҳи фаолияти Наманган вилоятида тобора кенг қамров касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғига асосан, Маданият вазири ўринбосари Умиджон Қўқонбоев, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Ишчи гуруҳнинг бошқа кўплаб вакиллари Норин туманидаги ёш авлод камоли йўлида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар билан танишди.

Жумладан, тумандаги 4 та маданият марказида “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг педагоглари учун “Устоз қадри”, “Онам”, “Ота рози”, “Қайнона” каби кинофильмлар намойиш этилди. Мазкур тадбирга 1000 нафардан зиёд ўқитувчилар жалб этилди.

Шунингдек, вилоятнинг таниқли санъаткорлари туман марказидаги амфитеатрда умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун концерт дастурларини намойиш этишди.

Ўз навбатида,тумандаги Халқ таълими ходимлари учун намойиш этилган “Устозга таъзим“ номли маданий тадбир, шу мавзудаги расмлар танлови ҳам маънавият байрамига кўтаринкилик ва ўзгача мазмун бахш этди.

Танловда санъат арбоби, рассом Ортиқали Қозоқов, Миллий Рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ёш ижодкорларнинг ижод намуналари ва тасвирий санъат асарларини юксак баҳолади. Иқтидор ва истеъдоди билан алоҳида эътироф қозонган тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Наманган вилояти ХТВ
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.