Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Навоий вилояти ҳокими Кармана тумани мактабларида дарс ўтди

2019.09.09 | Янгиликлар

Умумтаълим мактабларида раҳбарларнинг дарс ўтиши яхши анъанага айланди. Жумладан, Навоий вилоятида биргина “Билимлар куни”да ушбу анъанада 200 нафардан ортиқ корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда депутатлар фаол қатнашди.

Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов ҳам ҳафтада 3 маротаба таълим масканларига ташриф буюриб, ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Дастлаб тумандаги 21-умумтаълим маетабида, сўнгра 12- ва 14- умумтаълим мактабларида дарс машғулотлари ўтказди. Навоий вилояти ҳокими ўқувчилар билан ҳаёт фалсафаси ва келажак ҳақида суҳбатлашди. Вилоят ҳокими ҳар бир борган маскан кутубхонаси учун бадиий китоблар совға қилмоқда. 

Аҳамиятлиси,  вилоятнинг ҳар-бир туман, шаҳар мактабларида ушбу анъанани давом эттирган ҳолда йил давомида вилоятдаги 365 та умумтаълим мактабларида ўқувчилар билан суҳбат ҳамда дарс ўтиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 28

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.