Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Таълим тараққиёти ва янгиланишлар

2019.09.07 | Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган видеоселектор ҳамда 28 август куни ўтказилган йиғилишда таълим соҳасидаги ислоҳотларни изчил ривожлантириб бориш, келажак учун мустаҳкам пойдевор бўлган халқ таълими равнақи, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муҳим ва устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Наманган вилоятида мазкур йиғилишларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Ишчи гуруҳи амалий фаолиятга киришди.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг Уйчи туманида фаолият олиб бормоқда.

Вазирлик мутасаддилари, Наманган муҳандислик-технология институти ректори тумандаги 11-, 2-, 14-умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим жараёнининг ташкил этилиши ҳамда таълим сифати ва самарадорлиги билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар мобайнида мактабларда ўқитувчиларнинг дарсни ташкил этиши, ўқувчиларга фанларни ўзлаштириши учун яратилган шарт-шароитлар, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланганлик ва амалда улардан фойдаланиш, дарсларнинг олиб борилиши кузатилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари 1-, 9-, 11-синф ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, илм масканидаги имкониятлар ҳақидаги фикрлари ҳамда битирувчиларнинг жамиятда муносиб ўринга эга бўлиш учун қайси соҳани танлаганлиги, қайси олий ўқув юртларига ўқишга кириш истагида эканлиги билан яқиндан танишди.

Наманган муҳандислик-технология институти ректори институтдаги фаеультет ва йўналишлар ҳақида ўқувчиларга маълумот берди.

Таълим жараёнини ташкил этишни кузатган ҳолда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, соҳада фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг касбий тажриба ва маҳоратини ошириш, таълим сифатига назоратни кучайтириш, замонавий, инновацион ёндашувларни татбиқ этган ҳолда ўқувчиларни таълим жараёнига қамраб олиш ва фанларни чуқур, мукаммал ўрганишлари билан боғлиқ тавсия ва амалий таклифлар берилди.

Президентимиз таълим соҳасига янгиланишларни татбиқ этиш ва ўзига хос, замонавий ёндашувлар борасида Наманган тажрибасини яратишга алоҳида эътибор қаратган эди.

Шу асосида таълим сифатини бутунлай янги босқичга олиб чиқиш борасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида Республика Ишчи гуруҳи изчил фаолият олиб бормоқда.

Ана шундай амалий жараёнларга Наманган туманидаги 20-, 18-, 26-умумтаълим мактабларида ҳам киришилди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори М. Боқиев мазкур мактаблардаги жараён билан танишди.

Ишчи гуруҳ вакиллари 18-умумтаълим мактабида 90 нафар 9-синф ўқувчилари билан суҳбатлашди. Учрашув-мулоқот чоғида ёшларни инновацион технологияларни мукаммал ўрганган ҳолда замонавий мутахассис бўлишга руҳлантириш асносида энг иқтидорли ва билимли ўқувчилар вазирлик томонидан тақдирланди.

Аҳамиятлиси, инглиз тилида ҳам давом этган мулоқотга ўқувчилар фаол жалб этилди.

Ислоҳотлар равнақи ва таълим истиқболига қаратилган амалий жараёнлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

 

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.