Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

180-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига вақтинчалик фойдаланиш учун коллеж биноси берилади

2019.09.07 | Янгиликлар

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги 180-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига Тошкент автомобил йўллари касб-ҳунар коллежининг бўш турган биноси вақтинчалик фойдаланишга берилади.

180-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби биноси 1963 йилда қурилган бўлиб, таълим маскани 964 ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда мактабда 2021 ўқувчи таҳсил олмоқда.

Ўтган ўқув йилида 167-сонли (180А) давлат умумтаълим муассасаси 180-ИДУМга тармоқ мактаби сифатида бириктирилган. Мазкур мактаб 520 ўринга мўлжалланган бўлса-да, ўқувчилар сони кўпайиб, 420 нафарга етган.

Ўқувчиларга таълим олиш учун шароит яратиш мақсадида 180-ихтисослаштирилган мактабга 1,2 минг ўринга мўлжалланган Тошкент автомобил йўллари касб-ҳунар коллежи биносидан 2019-2020 ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш имконияти берилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.