Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Самарқандда таълим тизимига масъул ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади

2019.09.06 | Янгиликлар

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигидаги таълим тизимига масъул 40 дан ортиқ вазирлик, тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддиларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ўз ишини бошлади.Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов олиб борди. Вазир Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалалари, шунингдек, тизимни ислоҳ қилиш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилганига алоҳида тўхталиб ўтди.

– Президентимизнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасидаги ишларни тизимли ташкил этиш, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш,таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида ишчи гуруҳлари тузилди, - дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. – Ишчи гуруҳи ёрдамида мактаблардаги таълим-тарбия мазмуни, ўқув дастурлари, унинг сифати ва ўқув қўлланмалари билан таъминланиши, педагогларнинг билим ва малака даражаси, муассасаларнинг қурилиши, ўқув жараёнларига ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг масъуллиги каби таълим сифатига таъсир этувчи бир қатор омиллар ўрганилади. Ўрганишлар натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланади.

Ишчи гуруҳи таълим сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш мақсадида вилоятнинг энг чекка туман, шаҳарларидаги таълим муассасаларида бўлди. Жумладан, 5 сентябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда ишчи гуруҳи вакиллариПайариқ туманидаги 71-, 74-, 79-, 81-умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим сифатига салбий таъсиркўрсатувчи омилларни ўрганди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, мактабларни юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш, “Ўқитувчи ва мураббийлар ҳиёбонлари”, ўқитувчиларни улуғловчи монументлар, кутубхона, музей ва кўргазма залларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Шу билан бирга “Вазир соати”, “Ҳоким соати”, “Тадбиркорлар ва банкирлар сабоғи” каби маҳорат дарсларини жорий қилиш, нуроний кексаларнинг ўзларини бой ҳаёт йўли ва ибратли тажрибасини ёшларга етказиш бўйича учрашувлар ташкил этиш режалаштириб олинди.

Мактаб директорлари ва ўқитувчилар билан суҳбат ўтказилиб, таълим сифат-самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Самарқанд вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.