Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Таълимда янгича усул ва услублар

2019.09.06 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида шу йилнинг 23 август куни ўтказилган халқ таълими тизимини ривожлантириш,педагоглар малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар ва устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Наманган вилоятининг Уйчи туман ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан йиғилиш ўтказилди.

Таълим сифат-самарадорлиги ва ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Наманган вилояти туманларига раҳбар ва ходимлар бириктирилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳи вакиллари томонидан халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, Наманган муҳандислик қурилиш институти ректори,вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи,Уйчи тумани ҳокими тумандаги умумтаълим мактабларининг фаолияти, уларда таълим жараёнларини ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлик, мавжуд шароит, имкониятларга эътибор қаратиш юзасидан фикр билдирди.

Жараёнларда “Оила - маҳалла - мактаб - олий таълим муассасаси“ ҳамкорлигининг мазмун-моҳияти, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаш, институтларнинг етакчи ўқитувчилари томонидан умумтаълим мактабларида маҳорат дарсларини ташкил этишнинг аҳамияти, “Устозлар боғи“ни ташкил этиш, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни ҳаётга янада кенг татбиқ этиш, ташаббус доирасида ёшлар маънавияти, жисмонан баркамоллиги, истеъдоди ва қобилиятини юксалтириш билан боғлиқ амалий фаолиятнинг ёш авлод камолидаги аҳамиятига эътибор қаратилди.

Президентимиз видеоселектор йиғилишида ишонч билдириб таъкидлаганидек, таълимда янгича усул ва услублар, инновацион ёндашувларни татбиқ этишда Наманган тажрибасини яратиш борасида дастлабки қадамлар ташланди. Уйчи туманида ҳам бу борада изчил ва муайян ишларга киришилиб, Ишчи гуруҳ амалий ёрдами билан ташаббус, янгиланишлар ва халқ таълимини ривожи йўлидаги фаолият кенг қамров касб этиши таъкидланди.

Йиғилиш давомида мактаб директорлари томонидан тумандаги таълим муассасаларида беш ташаббус доирасидаги фаолият,ёшлар ва ота-оналар билан ишлаш,маънавий-маърифий тадбирлар,оммавий спорт турларини ривожлантириш - шахмат, белбоғли кураш,волейбол бўйича мунтазам машғулотлар ва мусобақаларни ташкил этиш,китобхонлик равнақи,инглиз тили ўқитувчилари учун таржима марказларини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Наманган вилояти ХТБ
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 24

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.