Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Давлат тарбия муассасаларига ажратиладиган ҳомийлик маблағлари ва молк-мулклардан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

2019.09.05 | Янгиликлар

“Етим болалар ҳамда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасаларига ажратиладиган ҳомийлик маблағлари ва мол-мулкларидан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси regulation.gov.uz порталига муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан етим болалар ҳамда ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасаларига ажратиладиган ҳомийлик маблағлари ва мол-мулклардан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, ҳомийлик ташкилотлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат тарбия муассасасига мол-мулкни, шунингдек пул маблағларини (ҳомийлик хайриялари) қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда ва бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдамлар кўрсатилиши мумкин.

Давлат тарбия муассасаларига ҳомийлик қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилиши мумкин:

  • тарбияланувчиларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш,
  • тарбияланувчиларнинг моддий аҳволини яхшилаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва уларга маънавий-руҳий ёрдам кўрсатиш;
  • болаликни ҳимоя қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг маънавий камол топишига кўмаклашиш;
  • турли маданий-маърифий, спорт ва бошқа кўринишдаги дам олиш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш;
  • давлат тарбия муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Ҳомийлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ҳар бир давлат тарбия муассасасида амалга оширилган ҳомийлик ёрдамларининг тўғри сарфланишини таъминлаш мақсадида Ҳомийлик кенгаши тузилади. Кенгаш 7 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат қуйидаги таркибда тузилади.

Кенгаш ҳомийлик ёрдамларини тегишли далолатнома асосида қабул қилиш ва мақсадли сарфланишини таъминлайди ҳамда ҳомийлик ва хайрия маблағлари, мол-мулкларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат олиб боради.

Ҳомийлар дастлаб давлат тарбия муассасаси Кенгаши аъзолари билан учрашиб, уларга ҳомийлик мақсадини маълум қилади.

Шу билан бирга низом ҳомийликни қабул қилиш тартиби ва маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш бўйича чораларни белгилаб беради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 28

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.