Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Халқ таълими вазирлиги ахбороти

2019.09.04 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарорига киритилган ўзгаришлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

2019 йил 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 509-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур ҳужжат билан 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорнинг 3-бандидаги ва 7-бандларигагина ўзгартириш киритилган.

Мазкур қарорга кўра, ягона мактаб формаси 2019-2020 ўқув йилидан эмас, балки 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низоми” ҳозирги кунда ҳам амалда. Шу боис ўқувчилардан мазкур низом талабларига риоя этишлари сўралади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.