Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ихтисослаштирилган мактабларнинг тест синови натижалари эълон қилинди

2019.08.30 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 23 август куни Президентимиз томонидан таълим соҳасига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда педагоглар меҳнатини улуғлаган ҳолда олдимизда турган муҳим вазифаларни ҳам айтиб ўтди.

Маълумки, 2019-2020 ўқув йилида республикамизнинг 4 та ҳудудида ўз фаолиятини бошлаган Президент мактабларида илк маротаба болаларни интеллектуал фикрлаш қобилияти ва тест синовлари натижалари орқали қабул қилиш амалиёти қўлланилди. Мазкур жараён ижобий натижасини берди ва энг иқтидорли ўқувчилар Президент мактабларига қабул қилинди.

Ушбу тажрибани андоза сифатида қабул қилиб, 2019-2020 ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг қўшма қарори билан республикамиздаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар ва ижод мактабларига ажратилган қабул квоталари доирасида ўқувчилар икки босқичли танлов асосида сараланди.

Мазкур саралаш танлови ўтган йилдагидан фарқли равишда ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида 5-синф ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 7-синф ўқувчилари орасида бўлиб ўтди. Яна бир қувонарли томони шундаки, ўтган ўқув йилларида ихтисослаштирилган мактабларда ўқиш истагини билдирган талабгорлар сони бир ўринга ўртача 1,7-1,8 нафарни ташкил қилган бўлса, бу ўқув йилида бир ўринга талабгорлар сони ўртача 3,3-3,4 нафарни ташкил қилди.

Аввалроқ, атоқли адиблар номи билан аталувчи ижод мактабларида ижодий танловлар ўтказилиб, натижалари талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига маълум қилинган.

Муҳтарам ўқувчилар ва ота-оналар! Қуйида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинмоқда. Ўқувчиларни жавоблар варағи рақамини билиш учун тегишли таълим муассасалари маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин!

5-синф тест натижалари

7-синф тест натижалари

Ижод мактаблари тест натижалари

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.