Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ижод мактабларига қабул давом этмоқда!

2019.07.08 | Янгиликлар

Агар фарзандингизни бадиий ижодга қизиқиши бўлса, келажакда филология фанларининг етук билимдони бўлишини истасангиз Сиз учун ажойиб имконият мавжуд.

Президентимиз ташаббуси билан Республикамизнинг 8 та шаҳрида қад ростлаган, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда чет тилларига ихтисослаштирилган, буюк адибларимиз номи билан аталувчи ижод мактабларига 2019-2020 ўқув йили учун бадиий адабиёт (назм, наср, бадиий публицистика, бадиий таржима, драмматургия, болалар адабиёти) йўналишида истеъдодли ўқувчилар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Ижод мактабларида иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама чуқур билим олишлари учун барча шароит муҳайё қилинган. Энг асосийси, ўқувчилар ижодий муҳит ичида таълим-тарбия олади.

 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёнлари жорий йилнинг 1 августига қадар давом этади. Ўқувчилар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари лозим:

 1. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси

 2. 3-4 ўлчамдаги 8 дона расм

 3. Баҳолар табели нусхаси

 4 Тиббий маълумотнома

 5. Ижодий ишларидан намуналар

Биз Сизни қуйидаги манзилларда кутамиз: 

 

т/р

Таълим муассасаси номи

Юридик манзили ва телефон рақами (тўлиқ)

Фан йўналиши

2019-2020 ўқув йилида қабул режаси

Синф

Ўқувчи сони

1

Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Дўстназаров кўчаси, +99861 223-20-04, +99861 223-20-03

филология (қорақалпоқ тили ва адабиёти)

5-синф

30

2

Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 219-уй (91) 638-63-36

филология (она тили ва адабиёт)

5-синф

30

3

Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

Наманган вилояти, Тўрақўрғон шаҳри, Тўрақўрғон кўчаси, 8-уй (97) 231-65-85

хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, рус, хитой, корейс, араб тиллари)

7-синф

20

10-синф

20

4

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Жиззах вилояти,
 Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шох кўчаси, 1-уй (99) 550-56-64

филология (она тили ва адабиёт)

5-синф

30

5

Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 24-уй (90) 210-82-02

филология (она тили ва адабиёт)

5-синф

30

6

Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри,
Сўфи Оллоёр кўчаси,
89а-уй,

(90) 303-30-42

Она тили ва адабиёти ҳамда хорижий тиллар

5-синф

30

7

Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

Хоразм вилояти,

Хива шаҳри

Она тили ва адабиёти ҳамда хорижий тиллар

5-синф

30

6-синф

30

7-синф

30

8-синф

30

8

Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри

филология (она тили ва адабиёт)

5-синф

30

6-синф

30

7-синф

30

8-синф

30

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.