Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш мақсадида халқаро ва донорлик ташкилотлари таклиф этилди

2019.06.11 | Янгиликлар

Халқ таълими соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Халқ таълими вазирлигида халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ЮНИСЕФ, Британия Кенгаши, Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси ва Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши вакиллари иштирок этди.

Ушбу учрашув Халқ таълими вазирлиги ва донорлик ташкилотлари ишчи гуруҳининг халқ таълими соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича биринчи йиғилишидир. Ишчи гуруҳнинг мақсади юртимизда халқ таълими соҳасида амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларни бир бирини такрорланишини олдини олишдан иборат.

Учрашувнинг очилиш маросимида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони билан таништирди. Шунингдек, ҳамкорларни ушбу фармон асосида тасдиқланган 2030 йилгача халқ таълимини ривожлантиришнинг мақсадли параметрларини амалга ошириш жараёнида кўмаклашиб боришда фаол иштирок этишга чақирди.

Таъкидлаш жоизки, асосий мақсадга эришиш учун ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун халқаро донорлар ёрдами зарур.

Донорлик ташкилоти вакиллари ишчи гуруҳ аъзоларига Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилаётган таълим дастурларини таништириб ўтди.

Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази директори Шуҳрат Қаюмов ўқувчиларни баҳолаш тизими, қизларни касбга йўналтириш ва салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни тақдим этди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида халқаро ташкилот вакиллари концепциянинг стратегик аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.