Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ўзбекистон Президенти Учтепа туманидаги умумтаълим мактабига ташриф буюрди

2019.05.10 | Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
Бирлик маҳалласида жойлашган 238-мактабда айни пайтда 2000 дан зиёд ўқувчи таълим олади. 1969 йилда қурилган бино ҳозирда анча эскирган. Мактаб сиғимига нисбатан ўқувчилар сони жуда кўп. Шу сабабли дарслар икки сменада ўтилади.

2018 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ 240 ўринли янги ўқув биноси қурилган. Лекин шунга қарамай, пойтахтимизда эски, сиғими кичкина мактаблар ҳали кўп.

Президентимизнинг мазкур мактабга ташрифи давомида Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш ва мавжудларини кенгайтиришга оид режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, юртбошимиз мактаблар сиғимини ошириш учун уларни тўрт қаватли қилиб қуриш, шу билан бирга бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Ўқитувчиларга қўшимча шароит яратиш орқали ўқув-тарбия ишлари сифатини ошириш бўйича тавсиялар берди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.