Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Инглиз тили билимдонлари аниқланди

2018.02.13 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 8-9 февраль санасида Халқ таълими вазирлиги томонидан  Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ҳамда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) билан ҳамкорликда ташкил этилган  Республика иншолар танловининг якуний босқичи ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иншолар танловининг дастлабки босқичида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги умумий ўрта таълими муассасаларидан “Менинг ўқишга бўлган иштиёқим (My Motivation to Study)” мавзусида инглиз тилида ёзилган 3200 дан ортиқ иншолар қабул қилинди. Биринчи босқичда 42 та энг яхши иншо муаллифлари ва уларнинг устозлари саралаб олинди ва иккинчи босқичга таклиф этилди. Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги 144-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Финал босқичида иштирок этаётган барча иштирокчиларга лойиҳа ва ҳамкор ташкилотларнинг махсус совғалари топширилди. Республика босқичининг ғолиблари  CEFR имтихон топшириш учун йўлланма ва барча ҳудудлардан 14 та энг яхши иншолар муаллифлари БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) томонидан 14 та ноутбук билан тақдирландилар. Бундан ташқари иштирокчилар учун тадбир доирасида анъанавий тусга айланган Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Танлов якунига кўра, 1-ўринни Избоскан туманидаги 20-мактаб ўқувчиси Туйчиев Бехруз, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 27-мактаб ўқувчиси Байжанов Бахтиёр қўлга киритди. Узун туманидаги 6-мактаб ўқувчиси Келдиева Ирода учинчи ўринга муносиб топилди.   

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
 
 
 
 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 27

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.