Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Психологлар учун Республика ўқув-семинари

2018.02.03 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2 февраль куни тизимдаги методист психологлар учун «Ўқувчи-ёшлар психик саломатлигини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари, муаммолар ва ечимлар» мавзуcида ўқув-семинари ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таълим тизимидаги психологларнинг малакасини оширишга қаратилган мазкур ўқув-семинар инновационёндашув асосида вебинар тарзида амалга оширилди.

Видеомулоқот шаклида ташкил этилган семинарда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари, Республика ташхис маркази мутахассислари, туман(шаҳар) методист психологлари, намунавий ва таянч мактаблари психологлари ва тажрибали амалиётчи психологлардан иборат жами 600 дан ортиқ психологлар иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жорий йилнинг 17-20 январь кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтган «Болалар ва ўсмирларнинг психик саломатлиги» I Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этган Халқ таълими вазирлиги ўқувчи ва ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Акобр Абдуллаев томонидан халқаро конференция натижалари, халқаро тажрибалар ва амалга ошириш лозим бўлган миллий лойиҳалар бўйича тақдимотлар кўрсатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, ўқув-семинарида ёшлар ўртасида депрессия, суицид, девиант хулқ атвор профилактикаси ва коррекцияси масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Якунда семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди, уларга методик тавсиялар берилиши билан бирга, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди ва ҳар ойда шундай ўқув-семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 22

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.