Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Расмий қабул

2017.10.07 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқ таълими вазирлигида Бирлашган миллатлар ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси жаноб Ахмад Шаҳид халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.  

Учрашувда республикамиздаги таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларининг ташкил этилиши, шунингдек дин ва эътиқод, таълим жараёнларининг барча иштирокчиларининг виждон эркинлиги ва эътиқоди уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилиги бўйича маълумот берилди.

Миллий қонунчилигимизда билим олиш ҳуқуқи жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланиши нормаси киритилганлиги халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўла жавоб бериши қайд этилди.

Бугунги кунда республикамиздаги 9680 та умумтаълим мактабларидаги 5,2 млндан ортиқ ўқувчилар 7 тилда таълим  олишмоқда, улардан 691 минг нафари рус, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик ва қорақалпоқ тилларида таълим олишмоқда.

Ўзбекистонда болаларнинг таьлим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари давлат томонидан тўла кафолатланган  бўлиб, уларнинг сифатли таьлим олишлари учун замонавий шарт-шароитлар яратилган.

Умумтаълим мактабларида 9-10-11-синф ўқувчиларига Дунё динлари тарихи фани ўқитилиши белгиланган. Ушбу дарс соатларида дин ва жамият, ислом ва маърифат, мустақил Ўзбекистонда динга муносабат, тинчлик ва барқарорликка таҳдидлар, интернет ва дин, Ўзбекистонда диний бағрикенглик каби мавзулар оддийликдан мураккабликка қараб ўқитилади.

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасалари 1-7 синфларида одобнома, ватан туйғуси, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, тарих фанлари мазмунида динга оид дастлабки маълумотлар, динларнинг пайдо бўлиши, дунёга ёйилиши, динларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, одоб-ахлоқ қоидалари, диний ва миллий бағрикенглик тушунчалари, Ўзбекистон кўп миллатли давлат эканлиги ҳақида маълумотлар ўқувчиларга ҳаётий мисоллар билан тушунтирилади.

Учрашув очиқ ва дўстона руҳда бўлиб ўтиб, жаноб Ахмад Шаҳид ёшларнинг таълим-тарбияси, уларни диний бағрикенглик ва инсонийлик руҳида тарбиялашда Ўзбекистон тажрибаси эътиборга молик деб эътироф этди.

Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.