Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Йилнинг энг ёш ихтирочиси аниқланди

2017.06.29 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг апрель-июнь ойларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” республика кўрик-танлови ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танлов уч босқичда, “Ёш конструктор ва ихтирочи”, “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналишларида ташкил қилиниб, унинг ҳудудий босқичларида 3400 нафардан ортиқ ўқувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашди.

Жорий йилнинг 29 июнь куни “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказида кўрик-танловнинг республика босқичи ўтказилиб, унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 28 нафар ўқувчи иштирок этди.

Республика босқичига тақдим этилган ижодий ишлар Турин политехника университети ҳамда Тошкент давлат техника университети мутахассиcлари томонидан баҳоланди.

Кўрик-танлов жараёнида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзоларининг 600 дан ортиқ ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар марказлари қошида ташкил этилган “Тантана”, “Наврўз”, “Доирачилар” гуруҳлари ўз бадиий чиқишларини намойиш этишди.

Танлов ғолиблари вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Йилнинг энг ёш ихтирочиси” кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ф.И.Ш.

Ўрни

Ҳудуди

Мактаби,

синфи

Ёш конструктор ва ихтирочи йўналиши

1.

Муйдинжонов Икром

1-ўрин

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри

1-ИДУМ,
8-синф

2.

Акбаров Ҳасан

2-ўрин

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

33-мактаб,
4-синф

3.

Рўзимухаммедов Амирбек

2-ўрин

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани

233-мактаб, 6-синф

4.

Иброхимов Икром

3-ўрин

Андижон вилояти, Андижон шаҳри

29-мактаб,
7-синф

5.

Ғойибназаров Азизбек

3-ўрин

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри

5-мактаб,
6-синф

6.

Махмудов Рахматилла

3-ўрин

Наманган вилояти, Норин тумани

40-мактаб,
9-синф

Робототехника ва электрон ўйинчоқлар йўналиши

7.

Очилова Дилнигор

1-ўрин

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

77-мактаб,
7-синф

8.

Комилов Асадбек

2-ўрин

Наманган вилояти, Чуст тумани

6-мактаб,
8-синф

9.

Раимова Ҳанифа

2-ўрин

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани

13-мактаб,
5-синф

10.

Юсуфхонов Баходир

3-ўрин

Тошкент вилояти, Бекобод тумани

28-мактаб,
8-синф

11.

Нурмуродов Равшан

3-ўрин

Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани

57-мактаб,
8-синф

12.

Убайдуллаева Озода

3-ўрин

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри

18-мактаб,
9-синф

Номинация совриндорлари

13.

Мардухаев Данил

Энг яхши модел муаллифи

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри

4-мактаб,
7-синф

14.

Тошпўлатов Икром

Энг яхши ихтиро

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри

12-мактаб,
7-синф

15.

Мамараметов Далер

Энг долзарб мавзу

Сурхондарё вилояти,  Сараосиё тумани

47-мактаб,
8-синф

16.

Эшназаров Асилбек

Энг ёш ихтирочи

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри

6-мактаб,
8-синф

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 28

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.