Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Ижодий ҳамкорлик самараси

2017.06.27 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

27 июнь  - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан халқ таълими тизимида олиб борилётган ишларни ёритишда фаол иштирок этган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари Халқ таълими вазирлигининг тармоқ мукофоти билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2017 йил мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши Халқ таълими вазирлиги олдига жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, улар билан мулоқот қилиш вазифасини қўйди. Бу йўлда оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамият касб этади.

Шу маънода Халқ таълими вазирлиги тизимдаги янгиликлар, соҳага жорий этилаётган ўзгаришлар, ёшлар таълим-тарбияси йўлида кўрилаётган чоралар ҳақида  кенг жамоатчилигимизни хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан узвий ҳамкорлик қилиб келади.

2017 йил 27 июнь куни Халқ таълими вазирилигида бир гуруҳ ОАВ вакиллари иштирокида уларнинг касб байрами муносабати билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазири Улуғбек ИНОЯТОВ ижодкорларни касб байрами билан табриклар экан, таълим тизими, хусусан, халқ таълими соҳасига оид чуқур таҳлилий мақолалар, долзарб мавзудаги материаллар салмоғини ошириш зарурлигини ва бу борада вазирлик ижодий ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканини таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда йил давомида халқ таълими тизимини ёритишда фаол иштирок этган бир гуруҳ ОАВ вакиллари вазирликнинг эсдалик совғаси ва тармоқ мукофоти билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.