Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Йилнинг энг яхши психологи-2017

2017.05.20 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 17-19 май кунлари Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологлар ўртасида "Йилнинг энг яхши психологи-2017" кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилиб, унда олий маълумотли, камида уч йил психологик иш тажрибасига эга бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг амалиётчи психологлари иштирок этди. Республика босқичида ҳудудий босқичда ғолиб бўлган бир нафардан иштирокчилар қатнашди.

Профессор ўқитувчилар ва етакчи мутахассислардан иборат 12 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг психологик хизматни йўлга қўйганлиги, ўқувчилар ўртасида касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг олиб борилиши, 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичи билан тўлиқ қамраб олиниши, биринчи синф ўқувчиларини мактабга мослашуви ҳамда иш тажрибасидаги янгиликлари ўрганилиб, баҳоланди ва “Йилнинг энг яхши психологи” аниқланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Якуний натижаларга кўра, I ўринни Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани 15-сонли умумий ўрта таълим мактаб психологи Иқболой Турғунова, II ўринни Тошкент шаҳри Олмазор тумани 326-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби психологи Умида Сапарова, III ўринни Наманган вилояти Чортоқ тумани 53-сон ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби психологи Нодирахон Шарипова эгалладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, иштирокчилар “Энг креатив психолог”, “Энг маҳоратли психолог”, “Энг ташаббускор психолог”, “Энг изланувчан психолог” каби ўндан ортиқ номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

Кўрик-танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлигининг эсдалик совға ва дипломлари билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 
 
 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.