Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Жиззахда миллий рақслар кўрик-танлови ўтказилди

2017.03.02 | Янгиликлар

Жиззахда ўтказилган “Баркамол авлод” болалар марказлари ўртасидаги “Миллий рақслар” кўрик-танловининг вилоят босқичида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 126 ўқувчи иштирок этди.

Мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар ёшларимизнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг нуфузли халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этиши, миллий рақс санъатимизнинг бетакрор жозибасини дунёга танитишида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Танловда иштирокчилар маҳорати жамоавий ва якка рақс ижрочилиги бўйича синовдан ўтказилди. Уларнинг ижрочилик маҳорати рақснинг бадиий, миллий аҳамияти, ўзига хослиги, саҳна маданияти ва либос танлаш талаблари ҳисобга олиниб баҳоланди.

Жамоавий ижрочилик бўйича Жиззах шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг “Ниҳол” жамоаси, якка ижрочилик бўйича Дўстлик тумани “Баркамол авлод” болалар маркази аъзоси Севара Норматова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

“Энг чиройли ижро маҳорати”, “Ўзига хос миллий рақс ижроси” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

www.uza.uz

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 23

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.