Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мактабгача таълим истиқболлари

2017.01.17 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашда мактабгача таълим муассасаларининг ўрни ва янгича ёндашуви” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дастлаб журналистлар учун Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасига медиа-тур ташкил этилди. Бу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари болаларни мактабга сифатли тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундан сўнг Қибрай туманидаги 26-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.  

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар Президентимизнинг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларни бутунлай янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бугунги кунда республика бўйича жами 4916 та мактабгача таълим муассасаларида 668 497 нафар болалар тарбияланмоқда. Шунингдек, юртимизда 194 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаоилят кўрсатиб, уларга 11 746 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган.

Ушбу Қарор 2017-2021 йилларга мўлжалланган кенг кўламли комплекс тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади. Унда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш белгиланган. Жумладан, мактабгача таълим сифатини ошириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш чора-тадбирларига алоҳида урғу берилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича анъанавий мактабга тайёрлаш шакллари билан бир қаторда унинг муқобил шаклларини яратиш ва ривожлантириш ҳам кўзда тутилган. Жумладан, юртимиз бўйича мактабгача таълим муассасаларида 6100 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Дастур асосида 2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан қишлоқ аҳоли пунктларида янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, ускуналар, ўқув-методик қўлланмалар, мультимедиа ресурслари билан таъминланади. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари учун педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув режа ва дастурларини замонавий педагогик технология ва методларни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қарор доирасида амалга ошириладиган ишлар учун жами 2.2 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 27

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.