Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Одоб — таълим-тарбиянинг боши

2016.11.25 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошланғич таълим болада ўқиш, билим олишга иштиёқ уйғотиш босқичи ҳисобланади. Бу давр болаларда турли ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш палласи ҳамдир. Хусусан, одобнома дарси орқали жажжи ўғил-қизларда турли хислатлар, ижтимоий ҳаётда фаол бўлиш кўникмалари шакллантириб борилади.

Чилонзор туманидаги 200-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Муҳаббат Акбарова 1-синфларга дарсларни ўйин, гуруҳлараро беллашув, мавзуга мос қаҳрамонлар билан учрашув ўтказиш каби интерфаол усулларда ташкил этиб, ўқувчиларнинг мактабга мослашишига кўмак бериб келаётир.

— Одобнома дарслари ўқувчини ижтимоий жиҳатдан фаоллаштиришга йўналтирилгани билан аҳамиятли, — дейди Муҳаббат Акбарова. — Ҳали мактабга мослашмаган болада тортинчоқлик, ўртоқлари билан тезда дўстлаша олмаслик ҳолатлари кузатилади. Айни шу дарсда ўқувчилар таълим-тарбиянинг аҳамиятини ҳис қилган ҳолда тартиб-интизом мезонларини ўзлаштиради, шахсан ўзи иштирок этадиган ҳаётий вазиятларни таҳлил қилишга ўрганади. Бу ўқитувчига қулай имконият яратиб, келгусида болани одобли, маънавий олами бой, илм олишга иштиёқи баланд этиб тарбияланишида қўл келади. Айниқса, “Алифбе” дарсини одобнома машғулотлари билан боғлаб ўтаётганим болаларнинг мактаб муҳитига мослашувини таъминлаб, одоб-ахлоқли бўлиб улғайишида муҳим ўрин тутаяпти.

Бурҳон РИЗОҚУЛОВ
 олган сурат

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.