Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мактаб ўқитувчилари Буюк Британияда малака оширишди

2016.01.28 | Янгиликлар

Ўзбекистонлик 42 нафар “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолиблари шу йилнинг 8-22 январь кунлари Буюк Британиянинг нуфузли олий ўқув юртида малака ошириб қайтдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, чет тили ўқитувчилари учун тил муҳитини яратиш, хорижий тилларни эгаллашнинг умумевропа компетенцияси тизими талаблари асосида ўқитишнинг замонавий услубларини ўрганиши учун 42 нафар “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолиблари 2016 йилнинг 8-22 январь кунлари Буюк Британиянинг “St. Mark & St. John” университетида хизмат сафарида бўлишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Буюк Британиянинг “St. Mark & St. John” университети ўртасида тузилган икки томонлама шартнома  асосида малака ошириш учун Буюк Британиянинг Девон графлиги, Плимут шаҳри яқинида жойлашган  нуфузли “St. Mark & St. John” университети танланди. Мазкур унивeрситeт ўқитувчилaрни қaйтa тaйёрлaш дaстурлaри бўйича Буюк Бритaниянинг жaнубий ғaрбидaги мaшҳур олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Дунёнинг барча бурчакларидан малака ошириш курсларига тингловчилар ташрифи ташкил этилади. Унинг мaҳaллий бошланғич ва умумтаълим мaктaблaри билан  ўзаро алоқалари мустaҳкaм йўлга қўйилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Машғулотлар Сара Эйчстон, Бренден Нобель, Жон Фриман, Майкл Холл, Кэти Салисбури, Кэси Пиклес каби университетнинг тажрибали мутахассислари ва профессорлари томонидан олиб борилди.

Тажриба алмашиш давомида ўзбекистонлик ўқитувчилар дарс ўтишнинг турли усулларини, жумладан кичик гуруҳларда ишлаш, ўқитишнинг коммуникацион методларидан фойдаланиш, муаммоли вазиятларда чет тилида мулоқотга киришиш усуллари иборалар ва  ролли ўйинлар орқали ўргатилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, тажриба алмашиш давомида ўзбекистонлик инглиз  тили ўқитувчилари Плимут шаҳридаги тил ўргатиш марказлари ва мактабларга сафар уюштириб, у ерда “Ўзбекистоннинг маданияти  ва урф-одатлари”, “Таълим тизими” каби мавзуларда тақдимот қилдилар.

Ўқувлар якунида барча иштирокчиларга сертификатлар берилди ва улар уйларига жуда катта билим, тажриба, ва методикаларни олиб қайтишди. Мазкур 42 нафар малака ошириб қайтган ўқитувчилар таянч мактаблар базасида чет тили ўқитувчилари учун жорий йилнинг март-декабрь ойларида ўтказиладиган ўқувларда тренер сифатида иштирок этадилар ҳамда чет элда олган билим ва кўникмаларини ҳамкасбларига ўргатадилар.


Халқ таълими вазирлиги чет тилини ўқитиш тизимига замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида келгусида бу каби ҳамкорлик алоқаларини давом эттиради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 26

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.