Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Халқ таълими вазирлиги ахбороти

2019.04.30 | Янгиликлар

2019 йил 29 апрел куни соат 02:00 ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудида Бухоро шаҳридан Паркент туманига қайтаётган Mercedes-Benz русумли йўловчи автобуси ҳалокатга учради. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Ҳалокат пайтида автобус салонида 56 нафар киши бўлган. Жумладан, йўловчилар орасида Тошкент вилоятидан мактаб ўқувчилари бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етти киши турли даражадаги жароҳатлар олганлар. Уларга ҳалокат жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати болаларни Бухорога уюштирилган сафарининг ташкил этилиш жараёни билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.