Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Шаҳрисабзлик педагоглар ташаббуси

2015.09.16 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шаҳрисабз туманидаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида республикада биринчи бўлиб заргарлик тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур тўгараклар ўқувчи ёшлар қизиқишидан келиб чиқиб ташкил қилинмоқда.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида, одатда ўқувчиларга уларнинг дарсдан ташқари пайтида мусиқа ва санъатнинг 13 та йўналиши бўйича сабоқ берилади.  

Шаҳрисабздаги 2-сонли болалар ва мусиқа ва санъат мактаби жамоаси ота-оналар ва ўқувчиларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда амалий санъат бўлими фаолиятини кенгайтиришга қарор қилишди. Эндиликда ўқувчилар ушбу масканда мисгарлик, заргарлик, компьютер графикаси ва каштачилик йўналишларида ҳам шуғулланишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида"ги қарори асосида мазкур таълим даргоҳи 2014 йилда янги, барча қулайликларга эга замонавий бинога эга бўлди.

Бугунги кунда муассасада 354 нафар ўғил-қизлар мусиқа ва санъатнинг фортепиано, торли чолғулар, ўзбек  халқ чолғулари, анъанавий созандалик, анъанавий хонандалик, эстрада хонандалиги, тасвирий санъат, амалий санъат, театр санъати ва хореаграфия каби йўналишларда таълим олишмоқда.

2008 йилдан бугунги кунгача 23  нафар ўқувчилари халқаро танловларда, 57 нафари республика танловларида ғолиб деб топилган.

Маълумот учун, бугунги кунда республикамиздаги 278 та мусиқа ва санъат мактабида 57 000 дан ортиқ ўқув-ёшлар таълим тарбия олишмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.