Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Музейларга марҳамат!

2015.09.10 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 2-8 сентябрь кунлари юртимиздаги барча музейларда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Музейлар ҳафталиги ўтказилмоқда.

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон давлат санъат музейида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” шиори остида Музейлар ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда маданият ва санъат намояндалари, музейлар раҳбарлари, хорижлик меҳмонлар, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари, журналистлар иштирок этди.

Музейлар ҳафталиги давомида мамлакатимиздаги 41та музейда маданий-маърифий тадбирлар, маҳорат дарслари, танлов ва викториналар, соҳанинг илғор вакиллари билан ижодий учрашувлар ташкил этилмоқда. “Мустақиллик берган бебаҳо неъмат”, “Устоз ижодкорларга эҳтиром”, “Ўзбек либослари жилоси” каби кўргазмалар, “Ҳунарлининг қўли олтин” мавзусида давра суҳбатлари, илмий-амалий семинарлар, “Мустақиллик дарслари”, “Оналар қўшиқ айтганда” концерт дастурлари шулар жумласидандир.

— Хафталикнинг илк кунини “Мустақиллик дарслари” сабоқлари билан бошладик, — дейди Ўзбекистон давлат табиат музейи бўлим бошлиғи Феруза Акрамхўжаева. — Табиат, экология, илмий-маърифий бўлимлар ва 350 мингта экспонатга эга музейимизда ўқувчи-ёшлар ноёб турдаги капалаклар коллекцияси, ҳайвонот ва ҳашоратларнинг қотирилган нусхалари, табиат ажойиботлари ва нодир осори-атиқалар билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 21

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.