Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Юксак эътибор намунаси

2015.08.26 | Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.


Мазкур фармонга кўра ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бири гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирланади.


Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида 12 нафар халқ таълими тизими ходимлари ҳам бор. Ўз навбатида вазирлик раҳбарияти ва жамоаси номидан келажак авлод вакиллари таълим-тарбияси йўлида фидокрона хизмат қилаётган ҳамкасбларимизни олий мукофотлар билан табриклаймиз.


Тақдирланганлар рўйхати:


“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”

Холиқова Одинахон Носировна – Фарғона вилояти Қува туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”

 

Жуллиева Дилором Нурмаматовна – Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

Тешабоева Одинахон Дилмуродовна – Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

 

Ибрагимов Қаҳрамон Сулаймонович – Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг юнон-рум кураши бўйича мураббийи

Умаров Фахриддин Жабборович – Тошкент шаҳар 25-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийи

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”

 

Йўлдошева Раъно Болтаевна – Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Каримов Раҳматулла Тошбоевич – Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

 

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

 

Абдуқодирова Саломат Маҳкамовна – Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси

Ҳайдаров Меҳриддин Икромович – Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси

 

“Дўстлик” ордени билан

 

Умарова Бактигул Сериковна – Навоий вилояти Конимех туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

 

“Шуҳрат” медали билан

 

Абдувоитова Гулчеҳра Имонқуловна – Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси

Садирова Дилдор Ҳошимовна – Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.