Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Умумхалқ хайрия ҳашари

2015.08.24 | Янгиликлар

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12 августдаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 22-23 август кунлари барча халқ таълими муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилиб, унда 1.3 миллиондан ортиқ соҳа вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.


Мазкур хайрия ҳашаридан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, таълим муассасаларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этишдир.


Хашар кунлари мамлакатимиз бўйлаб соҳа вакиллари томонидан икки минг гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди. Таълим муассасалари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди. Дарахтлар буталиб, оқланди. 1364 та зиёратгоҳ ва қабристон тартибга келтирилди. 1,6 минг километр узунликдаги ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланди. Махсус ажратилган транспортларда чиқиндилар белгиланган жойларга чиқариб ташланди.


Умумхалқ хайрия ҳашари барча халқ таълими муассасаларида юқори савияда ташкил этилиб, йигит-қизлар ўзлари яшаётган маҳалла, ўқиётган таълим масканида олиб борилган ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 29

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.