Вазирлик фаолияти бЎйича телефон рақами (+99871)2394077

Мустақиллик дарслари

2015.08.19 | Янгиликлар

Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида  “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари раҳбарлари, директорларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 24 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва барча умумтаълим мактабларида “Бетакроримсан,  ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида мустақиллик дарсларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Семинар қатнашчиларига мустақиллик дарсларида ўтган давр мобайнида эришилган улкан ютуқлар, юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, “Биз кеча ким эдигу,бугун ким бўлдик?” деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида ҳар бир ўқувчига ҳаётий мисоллар билан тушунтириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, қўлга киритаётган бундай юксак натижаларда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг ҳам фидокорона меҳнати, кенг дунёқараши, сиёсий онги, ижтимоий фаоллигининг ҳам улуши бордир.

Семинар ўз ишини 5 та шўъбага бўлиб давом эттирди. Унда иштирокчиларга мустақиллик дарсини ташкил этиш бўйича услубий тавсия, дарс ишланмаси ва тақдимот намойиш этилди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 25

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.